12:43 / 05.01.2017
5053

Турк ҳарбийлари ИШИДнинг 38 нафар жангарисини йўқ қилган

Фото: AP

Туркия ҳарбийларининг маълум қилишича, Сурияда амалга оширилган ҳаво зарбалари оқибатида ИШИДнинг 38 нафар жангариси ўлдирилган. Reuters агентлигининг хабарига кўра, Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчи самолётлари ИШИДнинг 28та иншоотига зарба берган. Бунинг натижасида қўмондонлик марказлари, қурол-яроғ омборхоналари, транспорт воситалари йўқ қилинган. 

Аввалроқ, АҚШ томони Туркия ҳарбийлари билан Суриянинг Ал Боб аҳоли пунктида кураш олиб бораётган турк қўшинларига ёрдам бериш масаласини муҳокама қилаётгани хусусида хабар қилинган эди. 

Top