16:00 / 07.01.2017
9877

АҚШ давлат котиби: Трамп Россия билан муносабатларни яхшилаши мумкин

Фото: РИА "Новости"

АҚШ давлат котиби Жон Керри Дональд Трамп АҚШ президентлиги лавозимида Москва билан муносабатларни яхшилаши мумкинлигига умид билдирди.

"Ўйлашимча, янги сайланган президент Дональд Трампнинг Россия билан алоқаларни яхшилаш учун ўзига хос режалари бор. Шунингдек, Дональд у томоннинг бизлар ўзаро келишувга эришишимиз мумкин бўлган масалалар борлиги ҳақидаги баёнотини текшириши ҳам мумкин бўлар", - деди у PBS телеканалига берган интервьюсида.

Унинг таъкидлашича, АҚШ ва Россия сўнгги йилларда қатор йўналишлар бўйича ижобий ишларни амалга оширишди - Суриядан кимёвий қуролни олиб чиқиш ва Эрон ядро дастури бўйича музокаралардаги ўзаро ҳамкорлик.

Бироқ ҳали-ҳамон икки мамлакат ўзаро муносабатларига ҳалал бераётган бир қатор қийинчиликлар бор, таъкидлаб ўтди Керри.

"Бу муаммолар кейинги маъмурият даврида ҳам бор бўлиб қолади. Умид қиламанки, Трамп маъмурияти Россияга стратегик ёндашувни топади. Бу ҳолатда АҚШ ташқи сиёсати асосидаги муҳим қадриятлар четдан суриб ташланмайди, деб ўйлайман", - қўшимча қилди у.
 

Top