Жаҳон | 15:37 / 07.01.2017
5389
1 дақиқада ўқилади

Хитойда ҳаво ифлосланишига қарши чоралар кўришда Шанхай етакчилик қилмоқда

Хитойнинг Шанхай шаҳри ҳавосида инсон саломатлиги учун зарарли қаттиқ зарралар аралашмаси PM 2.5 кўрсаткичи 2016 йилда 2013 йил билан таққослаганда 27,4 фоизга камайган. Бу ҳақда "Синьминь ваньбао" нашри шаҳар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига таянган ҳолда ёзмоқда. 

Расмий маълумотларга кўра, ҳаво таркибидаги PM 2.5 зарраларининг ўртача кўрсаткичи бир куб метрда 45 микрограммни ташкил этган. 2013 йилда бу рақам 62 микрограммдан иборат бўлган. Газетанинг қайд этишича, Шанхай ҳокимияти ҳаводаги зарарли моддалар аралашмасини 20 фоизга камайтириш вазифасини муддатидан бир йил аввал уддалашга муваффақ бўлган. Шаҳар ҳукумати томонидан ўтган йили қабул қилинган 13 йиллик махсус дастурга кўра, 2020 йилга келиб Шанхай бу кўрсаткични бир куб метрга 42 микрограммга етказиши керак. 

Мавзуга оид