Чимкентдаги қурилиш майдонида уч кишининг қолдиғи топилди
Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида қурилиш ишларини олиб бораётган қурувчилар кутилмаган топилмага дуч келишган. Улар одамларнинг қолдиғи, деярли бус-бутун хум ва уй жиҳозларини топиб олишган. Қурувчилар топилмаларни бир жойга тўплашгач, 3 кишининг қолдиғи экани аниқланган.
Қурувчилардан бири улар бу топилмаларга қандай дуч келишганини сўзлаб берган, деб ёзмоқда otyrar.kz сайти.
«Ишлаётганимизда ўртоғимнинг суякка кўзи тушди! Биз аста-секинлик билан қазиш ишларини давом эттирдик ва уч кишининг қолдиғи, синган ликопча ва албатта, тилла эмас, тупроқ тўлдирилган кўзани ковлаб олдик. Биз зудлик билан кексаларни чақирдик. Улар инсон қолдиқларини қайта кўмиш зарурлигини айтишди. Кўзани биз текшириш учун археологларга топширдик…», - деб ҳикоя қилган Даврон Абаев.
Ушбу топилмага дуч келган қурувчилар мазкур ҳудудда ишни вақтинча тўхтатган.
Мавзуга оид
16:46 / 31.12.2024
Қозоғистонда қулаган Озарбойжон самолёти: Россиянинг хатоси нимада?
08:41 / 31.12.2024
Қозоғистон AZAL самолётининг қора қутиларини Бразилияга жўнатди
01:04 / 31.12.2024
Қозоғистонга қулаган AZAL самолёти бўйича дастлабки тергов маълумотлари 30 кун ичида тақдим этилади
17:25 / 30.12.2024