08:50 / 09.01.2017
5044

Лос-Анжелесда «Олтин глобус» мукофотларини топшириш маросими бошланди

АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида «Олтин глобус» 74-кинотелевизион мукофотларини топшириш маросими бошланди. Бу ҳақда NBC хабар бермоқда.

Мукофотларни топшириш маросимида америкалик комик Жимми Фэллон биринчи марта бошловчилик қилмоқда – у сиёсий масалаларда ҳазиллар қилишга ваъда берган.

Актёрлар Аарон Тейлор-Жонсон («Тун қороғусида» фильмидаги роли), шунингдек Билли Боб Торнтон («Голиаф» сериалидаги роли учун) илк мукофотларга лойиқ кўрилди.

Шунингдек, “Атлантакомедия йўналишидаги энг яхши сериал деб топилган бўлса, бундай сериалдаги энг яхши аёл роли учун Трэйси Эллис Росс мукофотга лойиқ кўрилди. 2016 йилнинг энг яхши мини-сериали деб “Халқ О.Жей Симпсонга қарши” сериали тан олинди. Мини сериалдаги энг яхши аёл роли учун Сара Полсон мукофотни қўлга киритди. Виола Дэвис эса “Тўсиқлар” фильмидаги иккинчи даражали роль учун “Олтин глобус”ни қўлга киритди.

Маълумот учун, “Олтин глобус” мукофотлари 1942 йилдан бери Ҳолливудда аккредитациядан ўтган хорижий журналистлар томонидан эътироф этилган кинофильм ҳамда телевизион картиналар учун топшириб келинади.

 

Top