13:35 / 09.01.2017
4010

Мисрдаги блокпостга жангарилар томонидан ҳужум уюштирилди

Фото: © AFP

Мисрнинг Синай ярим оролидаги Ал Ариш шаҳри ҳудудида жойлашган блокпостлардан бирига жангарилар ҳужум уюштирган. Бунинг оқибатида 6 нафар полиция ходими ҳалок бўлиб, яна 10 нафари яраланган, деб хабар қилмоқда "Фажр" нашри.

"Ассошиейтед Пресс" агентлигига кўра, худкуш-террорчи мина тўлдирилган автомобилни бинога келтириб урган. 

Миср армияси икки йилдан ортиқроқ вақтдан бери Синай яримороли шимолида аксилтеррор амалиётини ўтказиб келади. Минтақанинг бориш қийин бўлган ҳудудларида экстремистлар жойлашиб олгани таъкидланади. 

 

Top