Ш. Мирзиёев: Тез тиббий ёрдамга кечикиб бориш одат тусига айланиб қолган
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 5 январь куни Соғлиқни сақлаш соҳасининг бир гуруҳ етакчи мутахассислари билан учрашди. Видеоконференция шаклида ташкиллаштирилган тадбир республиканинг барча ҳудудлари билан боғланган ҳолда ўтказилди.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳаётида соғлиқни сақлаш соҳаси қанчалик муҳим ўрин тутиши, соғлом авлод келажаги айнан шу соҳанинг самарали фаолиятига узвий боғлиқлиги хусусида сўз юритди.
"Тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати самарадорлиги, тезкорлиги ва сифати умуман талабга жавоб бермайди. Шу сабабли ушбу хизмат турига аҳолидан эътирозлар жуда кўп келиб тушмоқда. Масалан, виртуал қабулхонага келиб тушган мурожаатларда тез тиббий ёрдам бригадаларининг кечикиб келиши, машиналар, ёқилғи ва дори-дармонлар етишмаслиги кўрсатиб ўтилди. Бу борада алоҳида таъкидлаш зарурки, тез тиббий ёрдамга мурожаатларнинг 35 фоизи амбулатор поликлиника тизимида ҳал этилиши мумкин. Тез тиббий ёрдамга кечикиб бориш одат тусига айланиб қолган. Энди ўзингиз ўйлаб кўринг, тез тиббий ёрдам хизмати кечикиб келса, касалларнинг ҳоли нима кечади?"
Давлатимиз раҳбари тез тиббий ёрдамнинг вақтида кўрсатилмаслиги натижасида қанчадан қанча беморлар ҳаётдан кўз юмиши кузатилаётгани ҳақида куйиниб сўзлади. Мазкур тизимнинг таркибий тузилишини қайтадан кўриб чиқиш вақти келгани таъкидланди. Энг янги ташхис ва даволаш ускуналари билан тизимли асосда қайта жиҳозлаш, замонавий мобил тиббий ускуна ва алоқа воситалари билан таъминланган махсус автотранспортларни қўшимча ажратиш масаласини ҳал қилиш зарурлиги қайд этилди.
Мавзуга оид
20:19 / 24.12.2024
2025 йилда тиббиёт ходимларининг ойлик лавозим маоши оширилади
15:25 / 05.12.2024
ИЖҚКД дорилар хариди қонунийлиги устидан қатъий назорат ўрнатади
14:08 / 28.11.2024
Қорақалпоғистонлик тиббиёт ходимлари Мисрда малака оширади
16:56 / 27.11.2024