19:32 / 10.01.2017
8348

БАА-2050 энергия режасини тақдим этди

Фото: Credit: Twitter

БАА 30 йиллик энергия режасини тақдим этди. Унга кўра,  иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш учун 700 миллиард дирҳам сақлаб қолиниб, 600 миллиард дирҳам инвестиция қилинади. Бу ҳақида Gilf News нашри хабар берди

Мазкур режа БААнинг иқтисодий эҳтиёжлари ва экологик мақсадлари ўртасидаги мувозанатни сақлаб туради. 

БАА вице-президенти ва бош вазири, шунингдек Дубай ҳукмдори Шайх Муҳаммад бин Рашид Ал-Мактум БАА-2050 энергия режаси ҳақида 10 январь куни ўзининг Twitter'даги саҳифасида маълум қилди. 

БААнинг энергия режаси истеъмолчи имкониятларини 40 фоизга, соф энергия улушини 50 фоизга оширишга йўналтирилган. 

"Энергия ҳақида ўйламайдиган инсон келажак ҳақида ҳам ўйламайди. БАА ҳукумати мамлакат учун ягона энергия стратегиясини ишлаб чиқишда катта ютуққа эришди", - деб ёзди Шайх Муҳаммад. 

"Форс кўрфази мамлакатлари ўз иқтисодий тузилмасига кўра, бир-бирига ўхшаб кетади. Умид қиламизки, халқимизнинг барқарор ўсиши ва иқтисодиётимизга глобал таъсирини таъминлаш мақсадида ягона энергия стратегиясига эга бўламиз", - деб ёзади у. 

Top