17:16 / 10.01.2017
4645

"Дисней" хавфсиз ўйин приставкасини намойиш қилди

Яқиндагина Лас-Вегасда бўлиб ўтган CES-2017 кўргазмаси вақтида "Дисней"нинг янги приставкаси намойиш қилинди. 

"Дисней" компанияси ўзининг телевизион ўйин приставкасини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда, шу билан бир вақтнинг ўзида у стримминг плеер вазифасини ҳам бажаради. Қурилма Android-ўйинларни ишга туширади, 4K видеоларни трансляция қилади ва мусиқалар тақдим этади. Дастурчилар қурилмани тайёр ўрнатилган контент билан таъминлашади. 

Ўйинни бошлаш учун 39 долларлик фирма геймпадини ҳам қўшимча харид қилиш ёки Bluetooth орқали истаган бошқа контроллердан фойдаланиш керак.

Приставкани рақиб қурилмалар фонида ажратиб турувчи жиҳати унинг болаларга мўлжалланганлиги ва хавфсизлигидадир. 

Disney Kids TV приставкаси баҳоси тахминан 100 долларни ташкил қилади. Сотувлар шу йилнинг ўзидаёқ йўлга қўйилиши кутилмоқда. 

Top