18:49 / 10.01.2017
12662

Россия мудофаа вазири америкалик ҳамкасбига мулоҳазалироқ бўлишни тавсия қилди

Фото: RIA

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу америкалик ҳамкасби Эштон Картерга Россиянинг Суриядаги аксилтеррорчилик операциясидаги ролига баҳо беришда эҳтиёткорроқ бўлишни тавсия қилди. Бу ҳақда "Интерфакс" ахборот агентлиги хабар бермоқда.    

Шойгу мудофаа вазирлигининг раҳбарлар таркиби билан йиғилишда "Кеча мен узоқ хориждаги ҳамкасбимнинг чиқишини кўрдим, у Россиянинг Сурия ва минтақада террорчиликка улушига "ноль" баҳо берди", деб айтган. Шойгунинг айтишича, агар унинг ҳамкасби, биринчидан, давлатни адаштириб юбормаганда ва иккинчидан, ўз баҳоларида эҳтиёткор бўлганида бунга рози бўлиш мумкин эди.

Шойгу Суриядаги операция натижалари ҳақида тўхталиб, асосий вазифа бажарилганини айтган. "Қанчалик оғир ва мушкул бўлмасин, фикримча, нафақат "ноль"га, балки минусга ишлаган халқаро коалиция ёрдамига қанчалик муҳтож бўлмайлик, биз асосий вазифани бажардик", деб айтган. 

8 январда Картер NBC телеканалига берган интервьюсида Россиянинг Сурияда мавжудлиги фақатгина фуқаролик урушини авж олдиришини айтганди, Россиянинг АҚШнинг ИШИДга қарши курашига ҳиссасини "ноль"га баҳолаганди. Россия давлат думаси Ирина Яровая Картернинг бу сўзларини АҚШда ҳокимият тепасига янги маъмурият келиши сабабли Пентагон раҳбариятининг ўзгаришини назарда тутиб, "сўниш олдидан саросима", деб атаган.

Top