БМТ Туркиянинг Сурия шимолидаги ҳарбий амалиётларидан ташвиш билдирмоқда
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Туркия армиясининг Сурия шимолида олиб бораётган жанговар амалиётларидан хавотирини изҳор қилмоқда. Туркия ҳарбий кучлари ушбу минтақадаги Ал-Боб шаҳрида ИШИДга қарши кураш олиб бораётганини таъкидлайди. Бутунжаҳон ташкилоти бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик журналистларга шу ҳақда маълум қилган.
"БМТ Ал-Боб туманида ИШИДга қарши олиб борилаётган ҳарбий ҳаракатлар туфайли тинч аҳоли вакилларининг ҳолатидан ташвишда", - деган Дюжаррик. Унинг сўзларига кўра, шаҳар ва унинг атрофида истиқомат қилувчи 30 мингга яқин инсон тураржойларини тарк этиб, Азаз, Жараблус, Манбиж ва бошқа яқин орадаги туманларга қочган. Бундан ташқари, ташкилот тинч аҳоли вакиллари орасида ҳам қурбонлар бўлаётгани ҳақида хабарларни олмоқда.
Маълумки, Туркия Қуролли кучлари 2016 йил 24 августдан Сурия озодлик армияси билан бирга "Фрот қалқони" амалиётини ўтказиб келади.
Мавзуга оид
18:42 / 09.01.2025
Башар Асаднинг рафиқаси Британия разведкасига ишлаганликда гумонланмоқда
17:05 / 09.01.2025
Эрондаги «илиқ» эпкинлар: ғарб сервисларига рухсат, бекор қилинган репрессив қонунлар ва мухолифатга изн
14:11 / 09.01.2025
Туркия Суриядаги курдларга ҳарбий операция билан таҳдид қилди
16:28 / 08.01.2025