21:11 / 13.01.2017
24009

Медведев яна пуллар йўқлиги ҳақида ҳазиллашди

Фото: EPA

Россия бош вазири Дмитрий Медведев "пул йўқ" деб айтган сўзлари борасида яна ҳазиллашди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.  

Бу ҳолат ОАВ соҳасида Россия ҳукуматининг 2016 йилги мукофотларини топшириш маросимида юз берди.

"Ҳаёт мураккаб нарса, пул эса йўқ. Мен буни биламан", деб айтди Медведев.

Медведев Россиядаги янги йил байрами энг узоқ давом этувчи эканлигини ва бу байрам 13 январда "Тангрига шукурки, бутун мамлакат ва одамлар учун якунланади", деб айтди. 

2016 йил майида Медведевнинг Қримга ташрифи вақтида у ерлик аҳоли унга пенсия борасида шикоят қилишган. Медведев пенсия билан муаммолар бутун мамлакат бўйлаб мавжудлигини тан олган ҳамда "Пул йўқ" деб лўндагина жавоб берган.

Медведевнинг қримликлар билан бу суҳбати бир неча соат ичида мемга айланиб кетган. Медведевнинг "Пул йўқ, бироқ сиз бардам бўлинг!", "Соғлиқ, яхши кайфият" иборалари эса оммалашиб кетган.

Top