Фан-техника | 18:59 / 13.01.2017
12667
2 дақиқада ўқилади

“Одноклассники” 2016 йил якунларини эълон қилди

“Одноклассники” ижтимоий тармоғи 2016 йил якунларини эълон қилди. Унга кўра, ОК учун ўтган йил лойиҳанинг 10 йиллик тарихидаги энг омадли давр бўлди. Ижтимоий тармоқ бу вақтда учта янги илова, ОК ичида 20дан ортиқ маҳсулотлар ва бизнес ҳамда медиага мўлжалланган 36та янгиланишни тақдим этди. Платформа видео, ўйинлар, шахсий хабар ва гуруҳлар йўналишида кўпроқ ривожланди. 

Kun.uz’га компания томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ОК’нинг мобил аудиторияси сони 17 фоизга ошган. Шунингдек, у Россия ижтимоий тармоқлари орасида сайтда бир кунда бўлиш вақти бўйича ҳам етакчи бўлди – 50 дақиқа.

iOS’даги ўйинлар фойдаланувчилари сони 59, Android’даги эса 50 фоизга ошган бўлса, “Видео” бўлимида бу кўрсаткич 29 фоизга тенг бўлди. Ҳар кунлик видеотрансляциялар миқдори деярли 3 бараварга ўсди.

“Одноклассники – кўнгилочар ижтимоий тармоқ. Бироқ, биз ўтган йил натижаларига қараб, бу нафақат оддий ижтимоий тармоқ, балки ижтимоий кўнгилочар сервисга айланганини кўришимиз мумкин. Биз учун фойдаланувчилар сони билан бир қаторда, алоҳида йўналишларнинг ўсиши ҳам муҳим аҳамиятга эга. Булар – хабарлар, видео томоша қилиш, ўйинлар оммабоплиги, шунингдек ҳар бир инсоннинг сайтда ўтириш вақти. ОК ҳозирда – бу иловалар, маҳсулотлар ва контент қўллаб-қувватловидаги махсус лойиҳалар экотизимидир. Биз 2017 йилда яна бир неча кўнгилочар сервисларни ишга туширишни режалаштирмоқдамиз. Бизда кўплаб янги гуруҳлар ва шахсий саҳифалар пайдо бўлади”, - дея айтиб ўтди Одноклассники лойиҳаси раҳбари Антон Федчин.

Мавзуга оид