Манба: Эрон Туркия ва Россиянинг яқинлашишидан хавотирда
Эрон Туркия ва Россиянинг Сурия масаласи бўйича яқинлашувида хавотирда. Бу ҳақда Anadolu агентлигига Туркия ташқи ишлар вазирлигидаги ўз номини ошкор этишни истамаган манба маълум қилган.
Дипломатнинг таъкидлашича, Москва ва Анқара Россияга тегишли бўлган Су-24 самолётининг уриб туширилиши билан боғлиқ можаро ўз ечимини топгач, Суриядаги вазият бўйича ўзаро алоқага киришди. Бу эса Теҳроннинг норозилигига сабаб бўлган.
Манба сўзларига кўра, Эрон яқинда турк ҳарбий хизматчилари бўлган ерга берилган авиазарбада мамлакатда ишлаб чиқарилган учувчисиз учар қурилмалар ишлатилгани ҳақидаги фикрларни кескин рад этди.
«Теҳрон “Фирот қалқони” амалиётидан норози, сабаби минтақадаги вазият Туркия эмас, балки Эрон сюжети бўйича ривожланишини истамоқда», - таъкидлаб ўтди дипломат.
Мавзуга оид
20:10 / 28.12.2024
Путин «Толибон»ни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариш имконини берадиган қонунни имзолади
18:30 / 28.12.2024
Путин AZAL самолётига «Россия ҳаво ҳудудида физик ва техник таъсир бўлгани учун узр сўради» – Озарбойжон президенти сайти
17:58 / 28.12.2024
Путин самолёт ҳалокати юзасидан Озарбойжон президенти Илҳом Алиевдан узр сўради
17:32 / 28.12.2024