Жаҳон | 23:57 / 14.01.2017
22225
1 дақиқада ўқилади

Самолётдаги муштлашув фавқулодда қўниш билан якунланди

Middle Eastern Airlines авиакомпаниясининг Байрутдан Лондонга учиб кетаётган самолёти йўловчиси парвоз вақтида самолёт бортида юз берган муштлашувни видеога олди. 

Видеодан кўринишича, катта ёшли эркак ёш йигитга мушт туширади. Шундан кейин улар орасида муштлашув чиқиб кетади. Қолган йўловчилар ва самолёт экипажи тўполончиларни ажратишга тушиб кетишади.

Daily Mail нашрининг маълум қилишича, воқеа эркак стюардессага танбеҳ беришидан бошланган. Йигитнинг стюардессанинг ёнини олмоқчи бўлгани катта ёшли эркакнинг ғазабланишига сабаб бўлган. 

Муштлашув сабаб самолётни Истанбул аэропортига фавқулодда қўндиришга тўғри келинган.

Мавзуга оид