10:12 / 14.01.2017
81446

Учрашмаган учрашувлар қолди йўлларда: Шоира Турсуной Содиқова вафот этди

Ўзбек халқи ва адабиёти оғир жудоликка учради. Шоира ва публицист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Турсуной Содиқова фоний дунёни тарк этди. Бу ҳақда шоир Муҳаммад Исмоил Facebook саҳифасида хабар берди.

Турсуной Содиқова 1944 йили Андижон вилоятида таваллуд топган. Ёшлик чоғларида оиласи билан Тошкентга кўчиб келган ва ўрта мактабни ҳам шу ерда тамомлаган. 1961-1966 йилларда Тошкент Давлат университетида (ҳозирги ЎзМУ) таҳсил олган.

Турсуной Содиқованинт «Ҳазрати аёл» (1999), «Ёнингдаги бахт» (2000), «Ўғлим, сенга айтаман» (2002) ва бошқа публицистик мақолалар тўпламлари кенг китобхонларнинг олқиш ва эътирофига сазовор бўлган. 

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун!  

Kun.uz таҳририяти Аллоҳдан марҳуманинг барча хайрли амалларини ўзига ҳамроҳ қилишини сўраб, оила аъзоларига ҳамдардлик изҳор қилади ҳамда сабр тилайди. 

Top