Жамият | 15:33 / 14.01.2017
23017
1 дақиқада ўқилади

Видео: Ўта ноёб денгиз аждари биринчи марта тасвирга туширилди

Олимлар игнали балиқлар оиласининг янги вакили – ёқут рангли денгиз аждарини илк бора видеога туширишга муваффақ бўлишди.

Денгиз аждарининг янги тури биринчи марта 2015 йилда топилганди, бироқ ўшанда тадқиқотчилар Австралиядаги музейда жойлашган экспонат орқали унинг борлиги ҳақидаги хулосага келишган. Ўшанда олимлар 1919-2007 йиллар давомида топилган намуналардан олинган ДНКни ўргатиб чиқишган. Энди эса уларнинг борлиги ҳақиқатдан ҳам тасдиқланди.

Денгиз аждарлари денгиз отларига “қариндош” ҳисобланади. Ҳозирги кунда фанга унинг уч тури маълум – оддий (Phyllopteryx taeniolatus), баргли (Phycodurus eques) ва ёқут рангли (Phyllopteryx dewysea). Ёқут рангли денгиз аждари денгиз отига кўпроқ ўхшаб кетади.

Олимларнинг тахминича, ёқут рангли аждарлар 50 метр чуқурликда яшайди ҳамда ёрқин-қизил ранги уларга сувда яширинишга имкон беради.


 

Мавзуга оид