Фан-техника | 22:09 / 14.01.2017
4395
2 дақиқада ўқилади

Xiaomi 2017 йилда деярли 15 млрд долларлик тушум олишни режалаштирмоқда

Хитойнинг смартфон ишлаб чиқарувчи компанияси Xiaomi ўз бизнеси ривожланиши суръатлари секинлашаётганига қарамасдан, жорий йилда оладиган тушумини 14 млрд доллардан кўпроққа оширмоқчи.

Bloomberg ахборот агентлигининг компания бош директори Лэй Цзюнга иқтибос келтирган ҳолда хабар беришича, компания 2017 йил якунларига кўра 100 млрд иен (14,4 млрд доллар) миқдорида савдо қилишни прогноз қилмоқда.

Компания шунингдек Mi Home чакана дўконлари миқдорини 4 маротаба (200 тагача) оширмоқчи, ўзининг дунё бозорида мавжудлигини кенгайтирмоқчи ва сунъий онг ва молиявий онлайн-хизматлар соҳасидаги тадқиқотлар билан жиддийроқ шуғулланмоқчи.

"Ёмон вақтлар ортда қолди", деб айтди компания раҳбари ва 2016 йилни компаниянинг тикланиши йили деб атади. Ўтган йили компания Хитойда смартфонлар сотувчи бешта йирик сотувчилар қаторидан чиқиб кетган, ваҳоланки 2015 йилни у 2-ўринда якунлаганди. 

Цзюннинг айтишича, компаниянинг онлайн-бизнесдаги тушуми 2016 йилда икки баробарга кўпайган. Компания секин-аста интернет-бизнесдан воз кечиб, кетма-кет дўконлар очмоқда. Компания 3 йил ичида дўконлари сонини мингтага етказмоқчи. Компания оффлайн-бизнесни ривожлантирмоқчи, чунки Хитойда интернет орқали 20 фоизгина смартфонлар сотилади. 

Мавзуга оид