Жаҳон | 12:44 / 15.01.2017
4968
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда портлаш рўй бериб, 7 киши ҳалок бўлди

Афғонистонда яна бир портлаш содир бўлиши оқибатида камида 7 киши ҳалок бўлди ва бир неча киши жароҳатланди.

Афғонистон ИИВ маълумотига асосланиб, Синьхуа агентлиги хабар беришича, ҳодиса мамлакат шарқидаги Нангарҳар вилояти ҳудудидаги йўлда рўй берган. Ҳодисанинг тўлиқ тафсилотлари келтирилмаган.

Ҳозирда ушбу теракт учун жавобгарликни ҳеч бир ташкилот ўз зиммасига олмади.

Мавзуга оид