01:01 / 15.01.2017
9329

АПЛ. «Челси» амалдаги чемпионни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

Англия чемпионатининг 21-туридан ўрин олган яна бир учрашувда чемпионатнинг сўнгги икки чемпион жамоалари ўзаро рўбарў келишди.

Ҳимоячи Маркос Алонсонинг дубли ва Педронинг голи эвазига Антонио Конте жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозонди. 

Ушбу ғалабадан кейин «Челси» ҳисобидаги очколар сони 52тага етди ва жамоа ҳамон яқин таъқибчиларини катта фарқ билан ортда қолдирган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.

АПЛ, 21-тур

Лестер – Челси 0:3 (0:1)
Голлар:
Алонсо (6, 51), Педро (71).
Лестер: Шмейхель, Морган, Чилуэлл, Фукс, Ҳут (Окадзаки, 60), Менди, Ндиди, Дринкуотер, Олбрайтон (Симпсон, 77), Варди, Муса (Грэй, 71).
Челси: Куртуа, Давид Луиз, Кэйхилл, Алонсо, Аспиликуэта, Азар (Фабрегас, 79), Канте, Виллиан (Батшуайи, 84), Матич, Педро (Лофтус-Чик, 84), Мозес.
Огоҳлантириш: Фукс (51).

Top