Жаҳон | 19:41 / 15.01.2017
6541
1 дақиқада ўқилади

Баҳрайнда полициячилар ўлимида айбланган уч нафар шахс қатл этилди

Баҳрайн ҳукумати 15 январь куни 2014 йил мартидаги портлашни уюштириб, уч полициячининг ўлимига сабабчи бўлган 3 нафар шиа террорчисини қатл этди. Бу ушбу қиролликда 2010 йилдан буён илк марта қатл ҳукми ижро этилиши бўлди.

Сами Мушаима, Али Ал-Сингасе ва Аббос Ал-Самеага нисбатан қатл ҳукми 9 январь куни Баҳрайн олий суди томонидан чиқарилганди.

2014 йил 3 мартида Баҳрайн пойтахти Манама шаҳри чеккасида миналаштирилган автомобиль портлатиб юборилганди. Натижада бир нафар хорижлик (БАА) полициячи ҳалок бўлганди.

2015 йилда эса икки байҳрайнлик полициячи ўлимига сабаб бўлган теракт амалга оширилган.

Айни вақтда Баҳрайнда мухолифат фаоллари ва полициячилар ўртасида тўқнашувлар бўлмоқда.

Ҳуқуқ фаоллари таъкидлашича, бу шахслар қўлга олингач, қийноқларга солинган ва қийноқ остида айбловларни тан олган.

Мавзуга оид