Жаҳон | 09:41 / 15.01.2017
11396
2 дақиқада ўқилади

Чеченистонда террорчиларнинг қариндошларини сургун қилишга қарор қилинди

Яқинда ноқонуний қуролланган тузилма аъзоларини қўлга олиш бўйича махсус операция ўтказилган Чеченистоннинг Курчалоев туманидаги Цоци-Юрт қишлоғида ўтган халқ йиғинида шундай ноқонуний тўдаларга қўшилганларнинг оилалари, қариндошларини яшаётган жойларидан кўчиришга қарор қилинди. Бу ҳақда "Грозный" телеканали хабар бермоқда.  

Минглаб одамлар қишлоқнинг ўнлаб оилаларига зиён етказган жиноятчиларнинг қариндошлари қандай жавобгарликка тортилиши кераклигини ҳал қилиш учун йиғилдилар. Натижада бундай жиноятчиларнинг оилалари, яқинларини жангариларнинг бошқа бирор бир аҳоли пунктининг тинч аҳолиси хавфсизлигига таҳдид қилишига йўл қўймаслик мақсадида кўчириб юборишга қарор қилинди. 

11 январда Курчалоев туманида жангариларни аниқлаш бўйича махсус операция ўтказилган. Бандитлар қўлга олиниши вақтида қаршилик кўрсатган. Оқибатда уларнинг 4 нафари йўқ қилинган, бир нафари қўлга олинган. Операция вақтида "Шимол" батальонининг икки жангчиси – 24 ёшли Х.Хушумов ва 30 ёшли Б.Хутаев ҳалок бўлганлар.

Мавзуга оид