22:51 / 16.01.2017
9145

Хитой иқтисодиётнинг ўсиш суръатлари бўйича Ҳиндистондан ўзиб кетди

Халқаро валюта жамғармасининг "Жаҳон иқтисодиётининг ривожланиш истиқболлари" (World Economic Outlook) деб номланган маърузасига кўра, Ҳиндистон дунёдаги энг тез ўсувчи иқтисодиётга эга давлат мақомини Хитойга бой берди.

Жамғармада Хитойнинг иқтисодий ўсиши 6,7 фоизни, Ҳиндистонники эса 6,6 ни ташкил қилгани маълум қилинди. 

Бундан ташқари, ХВЖ 2017 ва 2018 йиллар учун Ҳиндистон бўйича прогнозларни камайтирган.

Иқтисодий прогнознинг ўзгаришига Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг коррупцияга қарши кураш мақсадида муомаладан 500 ва 1000 рупийлик банкноталарни чиқариш қарори сабаб бўлган.

Top