Жаҳон | 20:46 / 16.01.2017
11819
1 дақиқада ўқилади

Туркиянинг Диёрбакир шаҳрида портлаш рўй берди, қурбонлар бор

Туркия жануби-шарқидаги Диёрбакир шаҳрида портлаш содир бўлди. NTV телеканали хабарига кўра, бу ҳужум оқибатида 3 полициячи ҳалок бўлиб, яна 3 нафари жароҳатланган.

Портлаш қўлда тайёрланган қурилма орқали амалга оширилган. Бу ҳодиса шаҳарнинг Сур тумани ҳудудидаги маҳаллий университет кампуси олдида рўй берган.

Бу ҳудудда бир неча ойлардан буён Туркия ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан Курдистон ишчилар партияси ташкилотига қарши аксилтеррор амалиёт олиб борилмоқда эди.

Мавзуга оид