АҚШнинг кетаётган маъмурияти Трампни ёмонотлиқ қилишда айбланди
Россия президенти Владимир Путин АҚШнинг кетаётган маъмуриятини Дональд Трамп АҚШнинг янги президенти этиб сайланганининг қонунийлигини шубҳа остига қўйишда айблади.
"АҚШда нимани кузатмоқдамиз? Президент сайловлари тугагани ва у жаноб Трампнинг ишончли ғалабаси билан якунланганига қарамасдан, кескин ички сиёсий курашни кузатмоқдамиз", деб айтди Путин Молдова президенти Игорь Додон билан музокаралар якунлари бўйича журналистларга берган интервьюсида.
Путиннинг фикрича, "бу кураш давомида бир нечта вазифа қўйилган". Улардан биринчиси "сайланган АҚШ президентининг қонунийлигини шубҳа остига қўйиш"дан иборат. Путиннинг айтишича, АҚШнинг кетаётган маъмурияти мамлакат манфаатларига зиён етказмоқда.
"Буни қилаётган одамлар истайдиларми ёки истамайдиларми, АҚШга катта зиён етказмоқдалар. Шундай ҳис борки, улар машқ қилиб, Трампга ўз лавозимини бажаришга киришишига йўл бермаслик учун ўзларида – Вашингтонда "майдан" уюштиришга тайёрдеклар", деб таъкидлаб ўтди Россия президенти.
"Яна бошқа бир вазифа – янги президентга у сайлов кампаниясида берган ваъдаларини бажаришида унинг оёқ-қўлларини боғлаб қўйиш ", деб хулоса қилмоқда Путин.
"Ўйлаб кўринг, АҚШдаги сайлов кампаниясига қандайдир хакерларнинг аралашиши ҳақида сохта ахборотлар ташланса, Россия-АҚШ муносабатларини яхшилаш учун қандай қилиб нимадир қилиш мумкин? Хакерлар, ким бўлмасинлар, ҳеч нарсани ўйлаб топмаганлар, улар борини юзага чиқарганлар ", деб ўз сўзларини якунлади Путин.
Мавзуга оид
11:53
Словакия РФ ва Украина ўртасидаги музокаралар учун платформа таклиф қилди
22:47 / 25.12.2024
Путин яна “тарихий ҳудудлар” ҳақида гапирди. У қаерларни айтяпти?
15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди
22:34 / 24.12.2024