Иқтисодиёт | 13:09 / 17.01.2017
5521
1 дақиқада ўқилади

Bloomberg: Лондон Европа ягона бозоридан чиқмоқчи

 Фото: 401kcalculator.org

Буюк Британия Европа маҳсулотлар ва хизматлар ягона бозоридан чиқишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Тереза Мей Brexit масаласига бағишланган чиқишида айтиб ўтди, деб хабар берди Bloomberg.

Аниқлик киритилишича, Лондон бу вазият юз берса, Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик талабларини “тоза қоғоздан” муҳокама қилишни бошлайди. Шу тариқа, мамлакат савдо блокидан “қисман чиқиш, қисман қолиш” ғоясидан воз кечиши мумкин.

Brexit бўйича режа маълум қилинишини кутиш жараёнида Британия фунтининг долларга нисбатан курси душанба куни 1,20 АҚШ доллари даражасидан пастга тушиб кетди. 

 

Мавзуга оид