23:56 / 17.01.2017
4825

Хитойда 50 та завод қалбаки соуслар ишлаб чиқарилишга текширилмоқда

Фото: .bjnews.com.cn

Хитойда машҳур зираворлар ва соуслар қалбакилаштирилиши ҳақидаги хабарлардан кейин 50 та завод текширила бошланди.

Beijing News нашрининг маълум қилишича, у бу ҳолат бўйича махсус тергов ўтказган ва Тяньцзинь шаҳри яқинидаги заводлар зираворлар, соя соуси ва сирка олишда инсон учун яроқсиз бўлган масаллиқлар, мисол учун саноат тузи ишлатишини аниқлаган.

Қалбакилаштирилган маҳсулотлар орасида Maggi, Knorr ва Nestle каби машҳур брендларнинг маҳсулотлари бўлган.

Хитойнинг озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар сифати бўйича бошқармаси полиция вакиллари текширув ўтказгани Тяньцзинга юборилганини маълум қилган.

Top