Жаҳон | 11:46 / 17.01.2017
4520
1 дақиқада ўқилади
Мўсулда 2 портлашлар рўй берди, 15 киши ҳалок бўлди
Камида 15 киши Ироқнинг Мўсул шаҳрида рўй берган 2 портлаш оқибатида ҳалок бўлган. Бу ҳақда PressTV хабар тарқатди.
Телеканал маълумотига кўра, тинч аҳоли вакили бўлган 14 киши ҳамда 1 полициячи портлаш қурбонига айланган. Хабар қилинишича, ҳодиса шаҳарнинг шарқий қисмидаги Тал-Ябес шаҳрида рўй берган.
Ҳодисанинг тўлиқ тафсилотлари маълум эмас.
Мўсулни ИШИДдан озод этиш учун амалиётлар ўтган йилнинг октябрь ойидан буён давом эттирилмоқда. Ироқлик ҳарбийлар шаҳарнинг 90 фоизлик қисмида назоратни қўлга олган, қолган қисми террорчилар қўлида қолмоқда.
Мавзуга оид
13:27 / 25.12.2024
Магдебургдаги фожиа: ҳужум қилган шахс машинасида васиятнома топилди
20:42 / 04.12.2024
Россияда «Крокус»даги терактга алоқадор яна тўрт киши қўлга олинди
16:13 / 20.11.2024
«Крокус»да теракт содир этганликда айбланаётганлар яна 3 ой ҳибсда қолади
15:12 / 09.11.2024