Жаҳон | 18:17 / 17.01.2017
7102
1 дақиқада ўқилади

Си Цзиньпин: савдо урушида ғолиблар бўлмайди

Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумида чиқиш қилиб, жаҳон савдосида миллий протекционизм (бирор давлатнинг ўз миллий иқтисодиётини чет эл рақобатидан ҳимоя қилишга қаратилган сиёсати)га йўл қўймаслик ҳақида гапирди. Унинг чиқиши трансляцияси форум расмий сайтида тақдим этилган.

Хитой етакчисининг фикрича, барча мамлакатлар эркин савдо принципларига амал қилишлари керак.

«Протекционизм сиёсатини олиб бориш – бу ўзини қоронғу хонага қамаб қўйишдек гап. Ташқарида ёмғир ва шамол бўлиши мумкин. Бироқ у ерда ҳаво ҳамда нур ҳам бор. Савдо урушида ҳеч ким ғолибга айланмайди», - деди Си Цзиньпин.

Аввалроқ Си Цзиньпин жаҳон иқтисодиёти глобаллашувидан воз кечмаслик ҳамда унга мослашиш лозимлигига эътибор қаратганди.

Мавзуга оид