Ўзбекистон | 23:15 / 17.01.2017
10648
2 дақиқада ўқилади

"Ўзстандарт" агентлигида 2016 йил якунларига бағишланган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди

“Ўзстандарт” агентлигининг мажлислар залида навбатдаги 2016 йил якунларига бағишланган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда агентлик ва унинг таркибидаги корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари қатнашдилар.

 

Йиғилишни “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А.Ҳаитов кириш сўзи билан очиб, Яқинда бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил якунларига бағишланган мажлиси ишида кўтарилган масалалар ҳамда Республикамиз Президенти томонидан илгари сурилган вазифаларга батафсил тўхталди.

 

Жумладан, Давлатимиз раҳбари томонидан ”Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик-ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” деган гаплари агентлик тизимида меҳнат қилаётган ҳар бир раҳбарнинг иш фаолиятида дастуриламал бўлиши кераклиги Ҳайъат йиғилишида алоҳида таъкидланди.

Сўнгра йиғилиш кун тартибидан ўрин олган “Ўзстандарт” агентлиги ва унинг таркибидаги корхона ва ташкилотларининг ўтган 2016 йил якунлари бўйича ҳисоботлари тингланиб, Бош директор томонидан танқидий баҳоланди.

 

Шунингдек йиғилиш давомида агентлик томонидан 2017 йилда амалга ошириладиган вазифалар таҳлил қилиниб, келгусида Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳаларини янада ривожлантириш билан боғлиқ бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Ҳайъат йиғилишида “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори ўринбосари Ж.Мирсаидов, Стандартлаштириш бошқармаси бошлиғи З.Аманов, Сертификатлаштириш бошқармаси бошлиғи О.Тоҳиров, Аккредитация ва инспекция назорат бошқармаси бошлиғи Ш Алимов ва бошқаларга сўз берилиб, ўзларининг фаолиятларида йўл қўйилган камчиликлари очиқ-ойдин ўртага ташланиб, унинг ечимлари борасида келишиб олинди.

Йиғилиш сўнгида “Ўзстандарт” агентлиги тизимидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига келиб тушаётган мурожжатларга ўз вақтида жавоб берилаётгани ҳам муҳокама қилинди.

Мавзуга оид