Жаҳон | 08:46 / 18.01.2017
6903
1 дақиқада ўқилади
АҚШ суди икки украиналикни 25 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этди
АҚШнинг Флорида штати Тампа шаҳри суди Украинанинг икки нафар фуқаросига 25 йиллик қамоқ жазоси тайинлаган. Улар кокаин моддасини контрабанда қилишга уринган, деб хабар қилган АҚШ адлия вазирлиги.
Аввалроқ, ҳакамлар суди Игорь Польшин ва Алексей Цурканниумумий қиймати 10 млн долларнга баҳоланган 370 кг кокаин контрабандасида айбдор деб топган эди. Маъмурият маълумотларига кўра, улар ўтган йилнинг ноябрь ойида Пуэрто-Рико қирғоқларида ушланган.
Чироқларини ёқмасдан сузаётган яхтани P-3 Orion чегара патрул самолёти аниқлаган. Шундан сўнг, унинг ҳудудига оид рақамлар АҚШ соҳил қўриқлаш хизматига берилган. Ўтказилган тинтув чоғида 370 кг кокаин борлиги аниқланган.
Мавзуга оид
18:33 / 26.12.2024
«Уйда ёлғиз» филмидаги машҳур уй сотиб юборилди
16:03 / 26.12.2024
Оқ бошли бургут расман АҚШнинг миллий қушига айланди
14:45 / 26.12.2024
Захарова: Украина мустақил равишда ядро қуролини яратишга қодир эмас
11:53 / 26.12.2024