Дунёдаги энг қиммат акция баҳоси маълум қилинди
Дунёдаги энг қиммат акциялар кўпчилик ўйлагандек Уоррен Баффетнинг Berkshire Hathaway акциялари эмас. Машҳур инвестор компаниясининг қимматбаҳо қоғозлари атиги 243 минг долларга баҳоланади. Икки унча катта бўлмаган Лотин Америкаси биржаларининг акциялари 10 карра қиммат туради. Бу ҳақида Bloomberg'да маълум қилинди.
Чилидаги асосий биржанинг биргина акцияси - 2,5 миллион доллар, Аргентина биржаси қоғози эса - 2,1 миллион доллар. Уларнинг муомаладаги акциялари жуда камлиги сабаб нархи баланд. Бу майдон капиталида ўз улушига эга бўлиши шарт бўлган маҳаллий брокерлик идоралари - биржанинг ягона акционерлари бўлган давр меросидир.
Бу меъёр Аргентинада уч йил аввал бекор қилинган эди, тез орада ҳозирги акционерлар биржанинг эски қоғозлари эвазига янги компаниянинг 250 минг акцияларига эга бўлишади. Чилида ҳам шунга ўхшаш жараён рўй беради - 48 акция 48 миллионга айланади.
Ўтган йили Аргентинанинг Mercado de Valores Buenos Aires акциялари 210 фоизга ошади, бу асосий индексдан тўрт карра тезроқ демакдир. Бу ҳукумат алмашганидан кейин бозор ўсиши илинжида содир бўлди. Чилининг Bolsa de Comercio de Santiago компанияси эса ўша даврнинг ўзидаёқ 24 фоизга арзонлашди, фақат бунинг учун биргина транзакция талаб қилинди.
Акцияларнинг баланд нархи компаниялар капитализацияси ҳақида деярли ҳеч қандай маълумот бермайди. Чили биржасининг бозор капитализацияси - атиги 122 миллион доллар, Аргентинаники - 383 миллион доллар. Мақола аввалида тилган олинган Berkshire Hathaway'нинг бозор капитализацияси эса - 399 миллиард доллар.