Жаҳон | 01:17 / 18.01.2017
5859
1 дақиқада ўқилади

Гамбия президенти мамлакатда фавқулодда вазият тартибини киритди

Фото: © AP

Гамбияда декабрда бўлиб ўтган президентлик сайловларида мағлуб бўлган амалдаги президент Яҳё Жамме ўз президентлик ваколатлари якунланишига бир кун қолганда мамлакатда фавқулодда вазият тартибини киритди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Тегишли баёнот давлат телевидениеси канали эфирида берилган. 

Маълум қилинишича, фавқулодда вазият тартиби зудлик билан кучга киради ва 90 кун амал қилади.

Жамменинг айтишича, фавқулодда вазият тартиби суд унинг сайловлар натижалари бўйича арзномасини кўриб чиққунча ҳокимиятда бўшлиқ пайдо бўлишига йўл қўймаслик мақсадида киритилмоқда.

 

Мавзуга оид