Ўзбекистон | 10:43 / 18.01.2017
90039
2 дақиқада ўқилади

Қаҳрамон Қуронбоев Президент Давлат маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди

Қаҳрамон Қуронбоев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташкилий масалалар ва кадрлар бўйича Давлат маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунгача у 2016 йилнинг августидан буён Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётганди.

Қаҳрамон Қўчқорович Қуронбоев 1992 йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети)ни, 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган, сиёсатшунослик фанлари доктори.

Қаҳрамон Қуранбоев 2015 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментининг Ёшлар сиёсати ва маънавий ривожланиш шўъбаси мудири лавозимида фаолият кўрсатган.

1997—2008 йилларда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

2009—2012 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори бўлган.

2012—2013 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори, 2013—2015 йилларда Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари лавозимларида ишлаган.

Мавзуга оид