00:04 / 18.01.2017
9523

Ўзбекистон ТИВ Қирғизистонга юк самолёти ҳалокати муносабати билан ҳамдардлик билдирди

2017 йилнинг 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қирғизистон Республикасининг Тошкент шаҳридаги Элчихонасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ расмий сайти орқали маълум қилинди. 

ТИВ раҳбари 2017 йил 16 январда Қирғизистонда кўплаб инсонларнинг, жумладан болаларнинг қурбон бўлишига сабаб бўлган «Боэинг-747» юк самолётининг ҳалокатга учраши муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирди ва Ҳамдардлик китобига қайд киритди.

Муваққат ишлар вакили Азамат Мамбеков Қирғизистон раҳбарияти ва халқи номидан Ўзбекистон томонига ҳамдардлик ва далда учун миннатдорчилик билдирди.

Top