18:44 / 19.01.2017
5556

Новосибирск вилояти от клубида ҳалокат рўй берди, қурбонлар бор

Фото: © РИА Новости

Россиянинг Новосибирск вилояти, Бердск шаҳри от клуби биноси қисман қулаб тушган. Бу ҳақда Россия ФВВ минтақавий бошқармаси матбуот хизмати хабар қилган. 

РИА Новости агентлигига кўра, 500 квадрат метр майдонга тенг иншоот томи қулаб тушган. Бино вайроналарини тозалаш ишларига 40дан ортиқ инсон ва 15та техника жалб этилган. 

Умуман, ҳодиса рўй берган клуб темир конструкциялари остида 7 киши, шулардан 4 нафар бола қолиб кетган. Уларнинг 4 нафари, икки катта ёшли киши ва икки нафар ёш бола мустақил равишда вайроналар остидан чиқишган. Фожиа оқибатида бир аёл ва бола ҳаётдан кўз юмган. 

«Беш киши турли даражада жароҳат олган, уларнинг 3 нафари боладир. Икки бола шифохонага ётқизилган», — дея маълум қилган манба.

Top