01:14 / 19.01.2017
4759

Ўзбекистон ТИВда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги координатори билан учрашув бўлиб ўтди

2017 йилнинг 18 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Ўзбекистондаги координатори Жон С.МакГрегор билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ расмий сайти орқали маълум қилинди

Мулоқот чоғида 2016 йилда ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилинди ҳамда 2017 йилда алоқаларни аввало қўшма лойиҳаларни амалга ошириш соҳаларида ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон ва ЕХҲТ муносабатларининг бошқа долзарб масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Top