09:15 / 20.01.2017
12831

Хитой аҳолиси сони 2016 йилнинг охирида деярли 1,4 миллиард кишига етди

Хитой аҳолиси сони 2016 йилнинг охирида 1,382 миллиард кишини ташкил этди. Бу мамлакатда 12 ой давомида 8 миллион инсон кўпайганидан дарак беради, деб хабар қилди РИА «Новости» Хитой давлат статистика бюросига асосан.

Мамлакатда ўтган йилда 17,86 миллион чақалоқ туғилди, туғилиш коэффициенти бир минг кишига 12,95 ни ташкил қилди. Шунингдек, ХХРда 2016 йилда 9,77 миллион инсон вафот этиб, ўлим коэффициенти мингга 7,09 га тенг бўлган.

Аҳолининг табиий ўсиш даражаси минг кишига 5,86 кўрсаткичини қайд этган бўлса, табиий қисқариш – мингга 0,9 .

Top