02:40 / 23.01.2017
6598

АПЛ. «Челси» ғалаба қозониб, яқин таъқибчисидан 8 очко илгарилаб кетди

Англия премьер-лигасининг 22-туридан ўрин олган барча учрашувлар якунига етди. Сўнгги учрашувни пешқадам «Челси» «Ҳалл Сити»ни қабул қилди.

Диего Коста ва Гарри Кейхилл томонидан киритилган голлар лондонликларга ишончли ғалабани тақдим этди — 2:0.

Ушбу ғалабадан кейин Антонио Конте шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 55тага етди ва жамоа энг яқин таъқибчиси «Арсенал»ни 8 очкога ортда қолдириб кетди. «Ҳалл» эса 16 очко билан 19-поғонани эгаллаб турибди.

АПЛ, 22-тур

Челси – Ҳалл Сити 2:0 (1:0)

Голлар: Диего Коста (45+7), Кэйхилл (81).

Челси: Куртуа, Давид Луиз, Кэйхилл, Алонсо, Аспиликуэта, Матич, Мозес, Педро (Виллиан, 71), Канте, Азар (Фабрегас, 71), Диего Коста (Батшуайи, 87).
Ҳалл: Якупович, Магуайр, Доусон, Дэвис (Ньясс, 59), Эльабделлауи, Эвандро, Мэйсон (Мейлер, 21), Хаддлстоун, Клукас, Робертсон, Эрнандес (Диоманде, 75).
Огоҳлантиришлар: Доусон (7), Дэвис (26), Канте (43), Робертсон (52).

Top