09:07 / 23.01.2017
38408

Видео: Хитойда ўн сония ичида 19та бино портлатилди

Фото: The Daily Mail

Хитойнинг Хубэй вилоятида жойлашган Ухань шаҳрида ўн сония ичида назорат қилинган портлатиш орқали 19та кўп қаватли уй йўқ қилинди. Бу ҳақда The Daily Mail газетаси хабар берди.

150 минг квадрат майдонда бўлган бетон иморатларни бир вақтда бузиш учун деярли беш минг тонна тротил керак бўлди. Портловчи модда бинолардаги 120 мингта жойга ўрнатиб чиқилган. Нашрнинг таъкидлашича, 12 қаватли уйларнинг “портлатилиши” 21 январь куни рўй берди.

Йўқ қилинган бинолар ўрнида бизнес-мавзе, шунингдек, баландлиги 707 метр бўлган осмонўпар иморат қурилиши режалаштирилган.

 

Top