Автомобилчилар Киевга олиб борувчи йўлларни тўсиб қўйишди
Автомобиль ҳайдовчилари Киевга олиб борувчи йўлларни қисман тўсиб қўйишни бошлади, деб хабар қилмоқда "112 Украина" телеканали.
Норозилик намойиши ўтказаётганлар божхонада расмийлаштирилмаган, аммо хорижда рўйхатдан ўтган эски машиналарни қонунийлаштиришга рухсат берувчи қонунни тезроқ қабул қилишни талаб қилишмоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, юзга яқин киши Бориспол томонидан Киевга киравериш йўлида тўпланишган. Улар йўлнинг икки йўлагини тўсиб қўйишган бўлса-да, йўлни тўлиқ тўсиб қўймасликка ваъда беришмоқда. Намойишчилар йўл ёқасида автомобиль шиналарини ёқишмоқда.
Киевга Житомир томондан келиш йўлида 30га яқин киши 15 автомобилда тўпланишган. Улар йўлнинг бир чизиғини тўсишган, бироқ, Киевга йўл олган автомобиллар тирбандлик орқали ўтиш имконига эга. Яна бир шунга ўхшаш намойиш Одесса йўлида кузатилмоқда.
Телеканалга кўра, кўплаб ҳайдовчилар акциядан норозилигини изҳор қилишмоқда. Намойишчилар эса, бир неча ўнлаб шиналарни олиб келган ва уларни ёқиб, исинишмоқда.
Одамлар тўпланган жойларда полиция ва ўт ўчириш хизматлари навбатчилик қилмоқда. Норозилик акциялари тинч кайфиятда бўлиб ўтмоқда.
Мавзуга оид
22:14 / 21.12.2024
Украинада аскарлар етишмаётгани сабаб ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳарбийларини юбориш буюрилди
20:38 / 21.12.2024
Курск областининг Рилск шаҳри ўққа тутилди
18:44 / 21.12.2024
Зеленский бир қатор украиналик дипломатларни ишдан олди
15:13 / 21.12.2024