Жамият | 17:50 / 25.01.2017
10077
2 дақиқада ўқилади

Россиялик аёл автобусдаги уч соатлик беҳушликдан сўнг вафот этди

Фото: РИА "Новости"

Россиянинг Пермь шаҳрилик терговчилар маҳаллий фуқаронинг ўлими юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда. Аёл автобусда уч соат давомида беҳуш бўлган ва кейинчалик касалхонада вафот этган, деб хабар берди Россия тергов қўмитаси ҳудудий бошқармаси.

РИА Новостининг Пермь ўлкасидаги инсон ҳуқуқлари бўйича ваколатли вакил девонига таяниб хабар беришича, ҳодиса январь ойи ўрталарида юз берган. "Аёлга уч соат давомида мияга қон қуйилиш арафасида ҳеч ким ёрдам кўрсатмаган. У ишдан уйга қайтаётиб, 77-йўналишдаги автобусга ўтирган, уч соат давомида ҳайдовчи ва йўловчилардан ҳеч бири унинг аҳволига эътибор қаратмади. Кишилар уни маст деб ўйлашган", - дея маълум қилди агентлик суҳбатдоши.

Аёл жонлантириш бўлимига инсульт ташхиси билан беҳуш ҳолда етказилди ва кейинчалик вафот этди. Унинг турмуш ўртоғи рафиқаси ташувчининг бепарволиги туфайли вафот этганини айтган. Айни дамда ушбу йўналишга хизмат кўрсатувчи транспорт компанияси текширилмоқда.

Мавзуга оид