Жаҳон | 23:39 / 26.01.2017
10205
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон президенти Бишкек фожиасида ҳалок бўлганлар ҳақига дуо қилди

Фото: © КР / Султан Досалиев

Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев Бишкекда самолётнинг авиаҳалокатга учраши оқибатида ҳалок бўлган инсонларнинг оила аъзолари билан учрашди. Давлат раҳбари учрашув давомида фожиа сабаб уйини йўқотганларни тезкор равишда бошпана билан таъминлаш зарурлигини айтган.

Президент Алмазбек Атамбаевнинг шахсан ўзи марҳумлар ҳақига дуо қилган. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумот ўрнида Туркия компанияларидан бирига тегишли Boeing 747-400 самолёти Бишкекдаги “Манас” халқаро аэропортининг учиш-қўниш қисмидан 1,5 км узоқликда фалокатга учраган. Самолёт аэропорт яқинидаги қишлоқ устига тушди. Бунинг оқибатида 32та уй вайрон бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу фожиада 43 киши нобуд бўлган.

Мавзуга оид