20:10 / 27.01.2017
4806

"Чегара билмас шифокорлар" Сомалига қайтмоқда

Фото: AFP

"Чегара билмас шифокорлар" халқаро инсонпарварлик ташкилоти Сомалида фаолиятини тўхтатгандан 3 йил ўтиб яна бу мамлакатга қайтмоқчилигини маълум қилди, деб хабар бермоқда "Ассошиэйтед Пресс" ахборот агентлиги.  

Ташкилот Сомалини 2013 йилда тарк этганди. Унгача MSF бу мамлакатда 22 йил ишлаган. Ташкилотда маълум қилинишича, ташкилот фаолиятининг тўхтатилиши унинг ходимлари хавфсизлиги ёмонлашгани билан боғлиқ бўлган.

Сомали республикаси 1991 йилда Сиад Барре диктаторлик тузуми қулагандан кейин яхлит давлат сифатида мавжуд бўлмай қўйган. Халқаро ҳамжамият мамлакат пойтахти Могадишо ва унинг атрофидаги бир қатор туманларни назорат қилувчи федерал ҳукуматни ягона қонуний ҳокимият деб тан олади. Сомалининг қолган қисмлари тан олинмаган тузилмалар томонидан назорат қилинади ёки ўзини бошқарувчи ҳудудлар ҳисобланади. Мамлакатнинг жануби ва шимолидаги баъзи туманларда маҳаллий кланлар ва радикал ҳаракатлар ҳукмронлик қилади.

Top