Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сомалида жангарилар президент саройи яқинидаги меҳмонхонага ҳужум қилди
Камида 10 кишининг ҳаётига зомин бўлган ҳужум учун жавобгарликни «Ал-Қоида»га алоқадор «Аш-Шабоб» гуруҳи ўз зиммасига олди.
Фото: Yahoo
Сомалидаги радикал жангарилар 27 ноябрь, якшанба куни мамлакат пойтахти Могадишода ҳукумат вакиллари жойлашган меҳмонхонага ҳужум қилди. Жангарилар камида ўн кишини ўлдирган, ярадорлар орасида Сомали ички хавфсизлик вазири Аҳмад Муҳаммад Дудише ҳам бор.
Ҳужумга учраган Villa Rose меҳмонхонаси президент саройи яқинида жойлашган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳужумдан олдин кучли портлаш содир бўлган, кейин эса отишма юзага келган.
Ҳужум учун масъулиятни мамлакатнинг катта қисмини назорат қилаётган, «Ал-Қоида» билан алоқадор гуруҳ «Аш-Шабоб» ўз зиммасига олди.
Август ойида «Аш-Шабоб» жангарилари Могадишодаги меҳмонхоналардан бирини эгаллаб олган эди. Ўшанда ҳужум натижасида камида 30 киши ҳалок бўлди, юздан ортиқ одам жароҳат олди. Октябрь ойи охирида худди шу гуруҳ жангарилари Сомали Таълим вазирлиги биноси яқинида теракт уюштириб, иккита машинани портлатиб юборган эди. 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, 300 дан ортиқ киши жароҳат олди.
Май ойида сайланган президент Ҳасан Шайх Маҳмуд гуруҳга «тўлиқ уруш» эълон қилган, шундан сўнг «Аш-Шабоб» ҳужумлари янада кучайганди.
26 ноябрга ўтар кечаси Сомали ҳукумати кучлари мамлакатнинг марказий қисмида кенг кўламли операция ўтказди, натижада «Аш-Шабоб»нинг 100 нафар аъзоси йўқ қилинди, деб хабар бермоқда dpa ҳукуматнинг ўз номини ошкор этмаган вакилларига таяниб.
Мавзуга оид
14:56 / 27.11.2025
Сомалининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
14:24 / 20.08.2025
Оилавий меҳмон уйларининг кенгайишига рухсат берилади
18:43 / 07.08.2025
Яккасаройда меҳмонхона қурилиши бўйича суд давом этмоқда
14:22 / 05.08.2025