Light | 18:28 / 29.01.2017
60833
1 дақиқада ўқилади

Андижон вилояти аҳолиси диққатига!!!

Kun.uz таҳририяти яқин кунларда Андижон вилояти раҳбарлари билан учрашув ўтказишни режалаштирган. Шу боис савол, таклиф ёки шикоятларингиз бўлса, уларни бизга йўллашингиз мумкин.

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов билан бўладиган учрашув чоғида аҳолини кўпроқ қизиқтирган саволларга жавоб олиш ва долзарб муаммоларга эътибор қаратишга ҳаракат қиламиз. Тилга олинмаган савол, таклиф ва шикоятларни вилоят ҳокимининг қўлига шахсан топшириш режалаштирилган.

Маълумот учун: савол, таклиф ва шикоятларни қабул қилиш вақти чегараланган!

Мурожатларни ушбу ҳавола орқали ёки info@kun.uz электрон манзилимизга юборишингиз мумкин!

Мавзуга оид