Футбол бўйича Камерун терма жамоаси Африка миллатлари кубоги – 2017 1/4 финалида Сенагал термасини мағлуб этиб, ярим финалга йўлланма олди. Учрашув Габоннинг Франсвил шаҳридаги «Стад де Франсвиль» ўйингоҳида бўлиб ўтган.
Ўйиннинг асосий вақти нурсиз дуранг — 0:0 ҳисобида якунланди. Қўшиб берилган вақтларда ҳам жамоалар рақиб дарвозасини ишғол қилишнинг уддасидан чиқа олишмади. Пенальтилар сериясида эса, Камерун футболчилари совуққонроқ бўлишди — 5:4. Биргина ноаниқ зарбани Садио Мане берди, унинг тепган тўпи дарвоза ёнидан ўтиб кетди.
Шундай қилиб, Африка миллатлари кубоги – 2017 мусобақасининг иккинчи ярим финалчиси бўлди. Бундан аввал, кубок учун даъвогарлар тўртлигидан Буркина-Фасо жамоаси ўрин олган эди.