Австрия президенти Трамп сиёсатига танбеҳ берди
Австрия президенти Александр Ван дер Беллен америкалик ҳамкасби Дональд Трампнинг баъзи мусулмон мамлакатлар фуқароларининг АҚШга киришини тақиқловчи фармони миллатчилик экани ва унинг "ҳаваскорларча" қабул қилинганини айтди. У Standard нашрига берган интервьюсида шунга тўхталиб ўтди.
"Аёнки, мутлақо ҳаваскорларча қабул қилинган ва амалга оширилган мазкур фармон - камситишдан бошқа нарса эмас. Мен бундан аввал Дональд Трампнинг сайлов олди кампанияси услуби ва мазмунини танқид қилганман", - деди Ван дер Беллен.
Шунингдек Австрия президентининг фикрича, АҚШнинг янги раҳбарияти сиёсатидан ёлғиз у хавотирда эмас.
"Масала шундаки, биз, европаликлар нима қила оламиз? Бу беихтиёр Евроиттифоққа ташвишли сигнал бўлиши мумкин. Биз шу йўналишда ҳаракатланишни истаймизми? ЕИ мамлакатлари XX асрда кўплаб бало-қазоларга сабаб бўлган миллатчилик - боши берк кўча эканлигини тушуниб етишга тайёрми?", - деди Австрия президенти.
Мавзуга оид
17:34 / 15.12.2024
Жанубий Корея президенти лавозимидан вақтинча четлатилди
22:54 / 13.12.2024
Австрия ватанига қайтишни истаган суриялик қочқинларга 1000 евродан тўлайди
00:50 / 10.12.2024
Австрия Шенген зонасининг кенгайишига қўйган ветосини бекор қилди
22:08 / 04.12.2024