Ер қаърида улкан «сув фабрикаси» аниқланди
Ирландия, Канада ва Хитой геофизиклари Ер қаъридаги сувлар кимёвий реакция туфайли пайдо бўлганини намойиш қилишди. Сув аввал ўйланганидек, астероид ёки метероит каби осмон жисмлари томонидан олиб келинмаган. Ушбу тадқиқотга доир мақола Earth and Planetary Science Letters журналида чоп этилган.
Олимлар Ер қаърига мос келадиган сунъий шароитни моделлаштиришди. Хусусан, унда ҳарорат Цельсий бўйича 1,4 минг даражага, босим эса Ер юзидагидан 20 минг мартага кўпроқ бўлган рақамга етказилди. Бундай шароитда мантия таркибидаги кремний икки оксиди (SiO2) водород билан кимёвий реакцияга киришади ва бунинг натижасида сув (H2O) ва кремний гидриди (SinH2n+2) ҳосил бўлади.
Геофизикларнинг аниқлик киритишларича, бундай кимёвий реакция Ер сатҳидан 40-400 км чуқурликда рўй бериши мумкин. Бу эса, минерал тупроқлар чегарасида сув тўпланишига ҳамда босимни 200 минг атмосферагача кўтарилишига олиб келади. Суюқликнинг тупроқдан чиқиши, ўз навбатида, чуқур зилзилаларга сабаб бўлади.
Олимлар келгусида мазкур жараён мантиянинг барча қобиғига хосми ёки маълум бир қисмида пайдо бўладими?, деган саволга жавоб топишни режалаштиришган.
Мавзуга оид
12:13 / 25.12.2024
“Ўзбекистондаги носвойлардан 10 хил заҳарли модда аниқладик” — Япониядаги ўзбек олими янги тадқиқоти ҳақида
11:19 / 24.12.2024
Атиги минг қадам юриш депрессия хавфини камайтириши мумкин – тадқиқот
12:59 / 18.12.2024
Олимлар Марсда сув топиш эҳтимолини баҳолади
16:31 / 16.12.2024