Спорт | 08:45 / 30.01.2017
9233
1 дақиқада ўқилади

Гандбол бўйича жаҳон чемпионати ғолиби аниқланди

Франция терма жамоаси гандбол бўйича жаҳон чемпионати финал учрашувида Норвегия термасини мағлубиятга учратди.

Парижда 29-январь куни бўлиб ўтган учрашув 33:26 ҳисобида жаҳон чемпионати мезбони – францияликлар фойдасига ҳал бўлди. Ўйиндаги энг сермаҳсул ўйинчига мезбонлар вакили Никола Карабатич айланди, у олтита тўп киритган. Франция терма жамоаси ўз тарихида бешинчи бор жаҳон чемпионига айланди.

Словениялик гандболчилар хорватларни 31:30 ҳисобида доғда қолдириб, бронза медалларини қўлга киритди.

Маълумот учун, гандбол бўйича жаҳон чемпионати Францияда 11-29 январь кунлари бўлиб ўтди.